Барти пешқадам, Абдураимова 318-ўринда. WTA рейтинги янгиланди

Спорт

image

Бугун, 31 январь куни Жаҳон теннис ассоциацияси (WTA) теннисчиларнинг янгиланган рейтингини эълон қилди.

Унга кўра, Австралия очиқ чемпионати ғолиби Эшли Барти таъқибчиларидан анча илгарилаб, якка пешқадамга айланиб олди. Беларусь вакиласи Арина Соболенко иккинчи, чехиялик Барбора Крейчикова эса учинчи ўринда қайд этилган. Мавсумдаги “Катта Дубулға” туркумига кирувчи илк турнирда яримфиналга қадар етиб келган Ига Свиатек бир йўла 9 поғона юқорилади ва 4-поғонага жойлашди. 3-ўриндаги Гарбинь Мугуруса эса 7-поғонага тушиб кетди.

Рейтингнинг энг шов-шувли натижаси, шубҳасиз, жорий йилги “Aus open” финалчиси Даниель Коллинснинг 30 поғона юқорилаб, ТОП 10 таликка кириши бўлди. Ўтган йилги чемпион Наоми Осака эса 71 та ўрин пастлаган ва 85-рақам (!) остида қайд этилган.

1(1). Эшли Барти (Австралия) - 8331 очко.
2 (2). Арина Соболенко (Беларусь) – 5698 очко.
3 (4). Барбора Крейчикова (Чехия) – 5533 очко.
4(9). Ига Свиатек (Польша) – 4456 очко.
5(5). Каролина Плишкова (Чехия) - 4452.
6(6). Паула Бадоса (Испания) - 4429 очко.
7(3). Гарбинь Мугуруса (Испания) – 4195 очко.
8(8). Мария Саккари (Греция) - 4071 очко.
9(7). Анетт Контавейт (Эстония) - 3871 очко.
10 (30). Даниель Коллинс (АҚШ) – 3071 очко.

Маълумот учун, Ўзбекистоннинг биринчи рақамли теннисчиси Нигина Абдураимова 10 поғона юқорилади. У WTA рейтингда 318-ўринни эгаллаб турибди. 
 


Мақола муаллифи

Теглар

WTA Наоми Осака Эш Барти Нигина Абдураимова

Баҳолаганлар

8

Рейтинг

3.4

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг