Бахтиёр Саидов афсонавий Дэвид Кэмерон билан учрашди

Жамият

image

Бугун, 30 ноябрь куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Шимолий Македония пойтахти Скопье шаҳрида Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (ЕХҲТ) Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг 30-йиғилиши доирасида британиялик мавқедоши Дэвид Кэмерон билан учрашди. Бу ҳақда унинг ўзи Telegram-каналида маълум қилди.

“Буюк Британиянинг Ташқи ишлар, Ҳамдўстлик ва тараққиёт масалалари бўйича Давлат котиби этиб тайинланган Дэвид Кэмерон жаноблари билан учрашиб, Ўзбекистон – Бирлашган Қироллик ҳамкорлигининг асосий йўналишларини муҳокама қилишдан мамнунмиз”, деб ёзган Саидов. 

Унинг айтишича, Кэмерон билан суҳбат чоғида икки томонлама муносабатларни барча соҳаларда мустаҳкамлаш борасида келгусидаги саъй-ҳаракатлар ҳамда савдо-иқтисодий алоқаларни ривожлантириш бўйича таклифлар кўриб чиқилган.

Қайд этиш жоизки, Дэвид Кэмерон 2011 йилдан 2016 йилгача Британия Бош вазири бўлган. Яқинда амалдаги Бош вазир Риши Сунак узоқ вақтдан бери сиёсатда кўриниш бермаган Кэмеронни Буюк Британиянинг Ташқи ишлар, Ҳамдўстлик ва тараққиёт масалалари бўйича янги тайинланган давлат котиби лавозимига тайинлаган.

Бундан ташқари, Бахтиёр Саидов ЕХҲТ Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси директори Маттео Мекаччи, ЙХҲТнинг Миллий озчиликлар бўйича Олий комиссари Қайрат Абдраҳманов ва Канада Ташқи ишлар вазирининг парламентар котиби Роб Олифант билан ҳам учрашувлар ўтказган.


Мақола муаллифи

Теглар

Бахтиёр Саидов Дэвид Кэмерон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг