БАА Дуровга консуллик хизматларидан фойдаланиш имконини беришга чақирди
Олам
−
27 Август
3109Францияда ҳибсга олинган Павел Дуровга Бирлашган Араб Амирликлари фуқароси сифатида барча зарур консуллик хизматларидан фойдаланиш имкониятини бериш керак. Бу ҳақда Бирлашган Араб Амирликлари Ташқи ишлар вазирлиги ўзининг Х ижтимоий тармоғида маълум қилди.
“Бирлашган Араб Амирликлари Ле Бурже аэропортида Франция расмийлари томонидан қўлга олинган Амирликлар фуқароси, Telegram ижтимоий тармоғи асосчиси Павел Дуровнинг ишини диққат билан кузатиб бормоқда. Франция ҳукуматига барча зарур консуллик хизматларини зудлик билан тақдим этиш тўғрисидаги талабни етказилди”, дейилади хабарда.
Шунингдек, Ташқи ишлар вазирлиги фуқароларининг барча ишларини кузатиш, ҳимоя қилиш ва уларга ғамхўрлик қилиш Бирлашган Араб Амирликлари учун устувор вазифа бўлиб қолишини таъкидлади.
Маълумот учун, Франция оммавий ахборот воситаларида эълон қилинган маълумотга кўра, Дуров 28 августгача ҳибсда қолади.
Эслатиб ўтамиз, Telegram асосчиси жорий йилнинг 24 август куни Озарбайжондан Парижга шахсий самолётида борганда Ле Бурже аэропортида қўлга олинганди. У француз ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари билан Telegram’да кибер ва молиявий жиноятлар масалаларида ҳамкорлик қилишдан бош тортганликда айбланмоқда. Франция полицияси вакилига кўра, Дуров ҳозирда миллий кибержиноятчилик ва фирибгарликка қарши кураш бошқармаси томонидан тергов қилинмоқда.
LiveБарчаси