Баҳодир Жалолов Олимпиададаги юришини ғалаба билан бошлади
Спорт
−
29 Июль 2021
17736Токио Олимпиадасида бокснинг +91 кг вазн тоифасида иштирок этаётган ўзбекистонлик Баҳодир Жалолов ўзининг илк жангини ўтказди ва ғалаба қозонди.
Дунё рейтингида биринчи ўринни эгаллаб турган Жалоловга озарбайжонлик Муҳаммад Абдуллаев рақиблик қилди. Беллашув давомида устунликка эришган сурхондарёлик Жаҳон чемпиони ҳакамларнинг қарори билан ғалабага эришди. Жалолов иккинчи раундда рақибини нокдаун ҳолатига туширишга ҳам улгурди.
Унинг чорак финалдаги рақиби ҳиндистон вакили Сатиш Кумар бўлади. У Ямайка вакили Рикардо Бровнга қарши рингга кўтарилди ва рақибини 4:1 ҳисобида мағлуб этган эди.
Жанг 1 август куни бўлиб ўтиши режалаштирилган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь