Баҳодир Жалолов қачон ҳаваскор боксдан кетишини айтди
Спорт
−
17 Октябрь 2023
15638Ўзбекистонлик профессионал боксчи Баҳодир Жалолов Париж-2024 Олимпиадасида ғолиб бўлса, бор эътиборини профбоксга қаратади. Бу ҳақда спортчи QALAMPIR.UZ’га берган интервьюсида айтиб ўтди.
“Тўғри, мухлисларимиз бизни профбоксда ҳам жаҳон чемпиони бўлишимизни хоҳлайди, лекин ҳамма нарсанинг ўз вақти бор. Мен икки карра Олимпиада ғолиби бўлишни ният қилганман. Ҳозир ҳам ҳаваскор, ҳам профбоксда фаолият юритяпман. Иккала томонни ҳам бир хилда олиб бориш жуда қийин, чунки ҳаваскорда 3 раундда жангни ҳал қилиш керак, профессионалда эса 8,10 ва 12 раундга кучни тақсимлай олиш лозим. Оғир вазнда икки карра Олимпиада чемпиони бўлган спортчи тарихда йўқ. Париж-2024 Олимпиадасидан кейин ҳаваскор боксни тўлиқ тарк этаман”, дейди Жалолов.
Таъкидлаш жоиз, Баҳодир Жалолов Ханчжоуда ўтказилган Осиё ўйинларида олтин медални қўлга киритиб, ҳаваскор боксдаги титуллари сонини тўлиқ кўринишга келтирганди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Жалоловнинг профбоксдаги навбатдаги жанги санаси маълум бўлганди. У Тошкентда ўтказиладиган бокс оқшомида жанг қилади.
LiveБарчаси