“Аёллар олдинда, эркаклар орқада”. Самарқандда автобусга шундай ёзув осган ҳайдовчи жазоланди
3-саҳифа
−
01 Ноябрь
13957Жорий йилнинг 30 октябрь куни Самарқанд шаҳрида автобусга “Аёллар олдинда, эркаклар орқада” ёзувини осган ҳайдовчи интизомий жазога тортилди. Бу ҳақда Самарқанд вилояти транспорт бошқармаси хабар берди.
Қайд этилишича, жорий йилнинг 29 октябрь куни ижтимоий тармоқларда Самарқанд шаҳар автобус йўналишларида ҳаракатланувчи автобуслардан бирининг салон қисмида йўловчиларнинг эркин ҳаракатланишини чекловчи сўзлар ёзилганлиги юзасидан мурожаат тарқалган. Бу вилоят транспорт бошқармаси томонидан ўрганилган ва ҳолат 22-сонли “Навбоғ маҳалласи – Пистамозор маҳалласи” йўналишида ҳаракатланувчи транспорт воситасида содир бўлгани аниқланган ҳамда транспорт воситасидан ушбу ёзув олиб ташланган.
Мурожаатда келтирилган ҳолат хизмат кўрсатувчи корхона “Дилшодтранссервис” МЧЖда ҳолат ҳайдовчилар билан муҳокама қилинган ва раҳбарият томонидан ушбу ҳолатга сабабчи бўлган ҳайдовчи А.Р.га белгиланган тартибда интизомий жазо чораси қўлланган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрида 1-автобус йўналишининг икки ҳайдовчиси ўртасида келишмовчилик келиб чиққан эди. Шундан сўнг, уларнинг бирига нисбатан қатъий интизомий чора кўрилиши маълум қилинган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь