Аёл шантаж орқали тадбиркордан 20 минг доллар ундирди
Жамият
−
26 Ноябрь 2019
8696Фарғонада аёл товламачилик йўли билан тадбиркордан 60 000 АҚШ доллари талаб қилиб, шундан, 20 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланга. Бу ҳақда Бош прокуратура хабар берди.
“Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Фарғона вилоят бошқармаси томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқий ҳимоясини таъминлаш юзасидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, М.Ю. исмли аёл, тадбиркор Д. билан боғлиқ видеоёзувларни тарқатиб рақобатчи тадбиркорлар ўртасида обрўсизлантириш билан қўрқитиб, ундан товламачилик йўли билан 60 000 АҚШ доллари талаб қилиб, шундан, 20 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган”, дейилади хабарда.
Мазкур ҳолат юзасидан М.Ю.га нисбатан нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Аввалроқ, Фарғонада “ҳожатбарор” 4 минг доллар билан ушлангани ҳақида хабар берган эдик.
Шаҳноза Тўрамуротова
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь