ИИВда янги бошқарма ва лавозим жорий этилади
Жамият
−
15 Май 2020
11546Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Жиноий жазони ижро этиш тизимида таълимни ташкил этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори лойиҳаси муҳокама учун жойлаштирилди.
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жазони ижро этиш бош бошқармасининг ташкилий-штат тузилмасига Жазони ижро этиш бош бошқармаси бошлиғининг таълимни ташкил этиш масалалари бўйича ўринбосари лавозими киритилади.
Унинг зиммасига озодликдан маҳрум қилиш жазосига ҳукм қилинган шахсларнинг таълим олишини самарали ташкил этиш ва таълим муассасалари билан узвий ҳамкорликни таъминлаш учун шахсий жавобгарлик юкланади.
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жазони ижро этиш бош бошқармасида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан молиялаштириладиган бошқарув ходимларининг умумий чекланган сони 8 штат бирлигидан иборат Таълимни ташкил этиш бошқармаси ташкил этилади.
Таълимни ташкил этиш бошқармасининг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари этиб қуйидагилар белгиланади:
• жазони ижро этиш муассасаларида фаолият кўрсатаётган умумтаълим муассасалари ва касб-ҳунарга ўқитиш марказлари фаолиятини мувофиқлаштириш ва услубий раҳбарлик қилиш;
• озодликдан маҳрум қилиш жазосига ҳукм қилинган шахсларнинг умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ва олий таълим олишини самарали ташкил этиш ва таълим муассасалари билан узвий ҳамкорликни таъминлаш;
• озодликдан маҳрум қилиш жазосига ҳукм қилинган собиқ талабаларнинг (ўқувчиларнинг) таълим муассасаларидаги ўқишини масофавий таълим шакли орқали давом эттиришини ташкил этиш;
• озодликдан маҳрум қилиш жазосига ҳукм қилинган шахсларнинг масофавий таълим шакли орқали таълим олиши ва фанларни ўзлаштириши учун зарур шароитлар яратилишини таъминлаш.
LiveБарчаси