Австрияда теракт. Олтита жойда отишма содир бўлди

Олам

image

Кеча, 2 ноябрь куни Австрия пойтахти Венада қуролланган бир неча киши олти хил жойда ўқ узишни бошлади. Ҳужумлардан бири яҳудийларнинг ибодатхонаси яқинида содир бўлган.

Дастлабки маълумотларга кўра, икки киши ҳалок бўлган. 14 киши яраланган. Уларнинг ичида полиция ходимлари борлиги ҳам айтилмоқда.

Отишма содир этилган жойлар махсус бўлинмалар етиб борган. Улар томонидан отишма содир этган шахслардан бири ўлдирилган. Гумонланувчиларни қидириш операцияси бошланган.

Австрия канцлери Себастьян Курц мазкур воқеани теракт, деб атади. Унинг сўзларига кўра, отишма сабабларига ойдинлик киритилмаган.

Маҳаллий аҳолига жамоат жойларига бормаслик тавсия этилган. Ўқувчилар мактаб машғулотларидан озод этилган.

Австрия қўшни давлатлар билан чегараларида назоратни кучайтирган.
 


Мақола муаллифи

Теглар

теракт Вена Австрия

Баҳолаганлар

189

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг