Австрияда қор кўчкиси оқибатида камида 5 киши ҳалок бўлди

Олам

image

Кеча, 21 февраль куни Австрия Альпларида кучли қор ёғиши қор кўчкиларини келтириб чиқарди. Оқибатда камида беш киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда “The Sun” хабар берди.

Нашр маълумотига кўра, қурбонлар орасида германиялик 42 ёшли эркак ҳам бор. Қор кўчкиси уни 16 ёшли ўғли билан бирга босиб қолган. Тирик қолган ўсмир Швейцария ва Италия чегараси яқинидаги Наудерс жамоаси ҳудудида тоғ ёнбағридан қутқариб олиниб, шифохонага етказилган.

Машҳур чанғи курорти Санкт-Антон-ам-Арльберг яқинида уч нафар чанғичи ҳалок бўлган. Қўшни Форарльберг федерал ерида эса сноубордчи қор кўчкиси остида қолиб кетган.

Маҳаллий қутқарувчилар айтишича, Тирольнинг айрим ҳудудларида қор кўчкиси хавфи ҳали ҳам юқори бўлиб қолмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШнинг Калифорния штатидаги Серра-Невада тоғлари ҳудудида юз берган қор кўчкиси оқибатида 9 нафар чанғичи бедарак йўқолган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

қор кўчкиси Австрия Альп

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг