Австралияда сўнгги 40 йил ичидаги энг кучли қор ёғди

Олам

image

Австралияда деярли 40 йил ичидаги энг кучли қор ёғди. Мамлакат шарқидаги бир нечта шаҳарлар сўнгги ўн йилликлар ичида энг қалин қор қатлами остида қолган. Бу ҳақда “Reuters” хабар берди.

Нашрга кўра, жорий йилнинг 2 август куни Янги Жанубий Уэльс штатининг шимолий ҳудудларида совуқ ҳаво оқими туфайли 40 сантиметргача қор ёққан. Австралия Об-ҳаво бюроси метеорологи Мирям Бредберининг айтишича, бу миқдор 1980 йиллар ўрталаридан буён энг каттаси ҳисобланади.

Бошқа ҳудудларда эса кучли ёмғир ёғган. Довул туфайли йўлларда 100 дан ортиқ автомобиль тирбандликда қолиб кетган, ўн минглаб хонадонлар электр таъминотидан узилган.

Квинсленд штатида эса 10 йилдан буён илк бор қор ёғган. Ноёб ҳодисадан кўплаб австралияликлар ҳайратланмоқда. Баъзилар ижтимоий тармоқларда ҳаяжон билан илк бор ҳаётларида қор кўрганини ёзган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Чилида жойлашган дунёдаги энг қуруқ Атакама чўлини қор қоплагани хабар қилинган эди. Бундай ҳодиса Атакама чўлида сўнгги ўн йил ичида биринчи марта кузатилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Австралия

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг