Австралияда самолёт ҳалокатга учради, қурбонлар бор

Олам

image

Австралия шарқида енгил самолёт қулаши оқибатида икки киши, жумладан бир бола ҳалок бўлди. Фавқулодда ҳодиса сайёҳлик лагери яқинида юз берган. Бу ҳақда "STV" телеканали хабар берди.

Таъкидлаганишича, самолёт Брисбендан 350 км жануби-ғарбда жойлашган Лили-Дейл ҳудудида қулаган. Воқеа жойида полиция, шунингдек, давлат тез ёрдам ва фавқулодда вазиятлар хизмати ходимлари ишламоқда.

Ҳодиса гувоҳларига кўра, қўниш чоғида самолёт электр тармоғининг симларига тегиб кетиб, ерга қулаган ва ёниб кетган. Оқибатда 200 га яқин уй электр таъминотисиз қолган. 

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг октябрь  ойида Австрияда бортида икки нафар ўзбекистонлик бўлган самолёт ҳалокатга учраган эди


Мақола муаллифи

Теглар

Австралия самолёт

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг