Австралияда эркак 459 болага зўравонлик қилганликда айбланмоқда
Олам
−
15:23 2793 1 дақиқа
Австралияда 27 ёшли эркак 15 мамлакатда 459 болага нисбатан зўравонлик қилганликда айбланмоқда. Бу ҳақда BBC хабар берди.
Квинсленд штати полициясининг маълум қилишича, ижтимоий тармоқлар ва ўйин платформаларида болаларни фаол равишда кузатиб, нишонга олган эркак Австралия ва бошқа 15 та мамлакатда 459 нафар болага нисбатан зўравонлик билан боғлиқ жиноятларда айбланган.
Маълум бўлишича, 27 ёшли эркак 2025 йилнинг февраль ойидан бери ҳибсда сақланмоқда. Полиция унинг электрон қурилмаларидан зўравонликнинг 23 мингдан ортиқ видео ва тасвирларини топгандан сўнг, 596 та жиноятда айбланмоқда.
Полиция маълумотларига кўра, эркак 2018 ва 2025 йиллар оралиғида бир нечта онлайн профиллар яратган ва ўзини ҳам эркак, ҳам аёл сифатида кўрсатган. Эркак қурбонлардан жинсий алоқада бўлган материалларни юборишини сўраб, уларга босим ўтказиб, қўрқитиш билан таҳдид қилиб, барча видео ва расмларни файлларда сақлагани аниқланган.
Квинсленд полициясига кўра, ҳозирга қадар жами 360 нафар жабрланувчининг шахси аниқланган. Қурбонларнинг 200 дан ортиғи Австралияда, қолганлари хорижда, асосан инглиз тилида сўзлашадиган мамлакатлардан бўлган. Уларнинг аксарияти 7 ёшдан 15 ёшгача бўлган ўғил болалар экани аниқланган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Испания Вазирлар кенгаши томонидан 16 ёшгача бўлган болаларнинг ижтимоий тармоқлардан фойдаланишини тақиқлаши ҳақидаги хабар берилганди.
Алиқулов Жавоҳир
Live
Барчаси