Австралия ва Янги Зеландия ўзаро туризмни қайта йўлга қўймоқчи

Олам

image
Ер юзидаги илк сунъий ақлга эга ҳарбий дрон Австралия армиясида пайдо бўлди north_east

Ер юзидаги илк сунъий ақлга эга ҳарбий дрон Австралия армиясида пайдо бўлди

Австралия ва Янги Зеландия иккала мамлакат ўртасида саёҳат қилиш учун рухсат беришга келишиб олдилар. Бу келишув охирида Тинч океанидаги бошқа орол давлатларига ҳам татбиқ этилиши мумкин. Бу ҳақда “Reuters“ нашри хабар бермоқда..

Бундай тартиб хавфсизлик, соғлиқ, транспорт ва бошқа протоколлар ишлаб чиқилгандан сўнг амалга оширилади. Лекин ушбу ҳаракатларнинг қачон бошланиши ҳақида маълум берилмаган.

Австралия Бош вазири Скотт Моррисон, Канберрада ўтган куни бўлиб ўтган алоҳида брифингда, икки мамлакат ўртасидаги саёҳатларни ташкил қилишга ҳали эрта эканини айтди.

Аввалроқ, ушбу икки давлатда коронавирус чекиниши муносабати билан пляжлар очилишига рухсат берилгани ҳақида хабар берган эдик.

Сўнгги маълумотларга кўра, Австралияда коронавирус билан боғлиқ 6 847 та ҳолат аниқланган. Касалланганларнинг 5 886 нафари соғайган, 96 нафари эса вафот этган. Мавжуд беморлар сони 865 кишини ташкил қилмоқда.

Шунингдек, Янги Зеландияда 1 486 та коронавирус билан боғлиқ ҳолат аниқланган. Касалланганларнинг 1 302 нафари соғайган, 20 нафари эса вафот этган. Мавжуд беморлар сони 164 кишини ташкил қилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Австралия Янги Зеландия Туризм

Баҳолаганлар

12

Рейтинг

3.5

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг