Австралия БААга ракеталар ва ҳарбийларни юборади
Олам
−
10 Март 2585 1 дақиқа
Австралия Эроннинг эҳтимолий ҳужумларига қарши туришда Бирлашган Араб Амирликларига ёрдам кўрсатади ва Форс кўрфазига ҳарбийлар ҳамда техника юборади. Бу ҳақда Австралия Бош вазири Энтони Альбанезе маълум қилди.
Нашрнинг ёзишича, БАА илтимосига биноан Австралия Форс кўрфази минтақасига ҳарбий разведка самолёти, “ҳаво-ҳаво” тоифасидаги ракеталар ва 85 нафарга яқин ҳарбий хизматчини жўнатади.
Энтони Альбанезенинг сўзларига кўра, ушбу миссия БААни Эрон томонидан берилиши мумкин бўлган зарбалардан ҳимоя қилишга ёрдам бериши керак ва у мутлақо мудофаа характерига эга бўлади.
Ҳукуматнинг аниқлик киритишича, операция тахминан 4 ҳафтага мўлжалланган бўлиб, шунингдек, минтақадаги Австралия фуқаролари хавфсизлигини таъминлашга қаратилган. Расмийлар гап урушга кириш ҳақида эмас, балки фақат иттифоқчини қўллаб-қувватлаш ва ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимини кучайтириш ҳақида кетаётганини таъкидламоқда.
Ҳукумат маълумотларига кўра, Яқин Шарқдаги низо бошланган вақтда минтақада 115 мингга яқин Австралия фуқароси бўлган, уларнинг қарийб 24 минг нафари Бирлашган Араб Амирликларида истиқомат қилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Туркияда ҳаво ҳудудини ҳимоя қилиш мақсадида Малатяга Patriot ҳаво мудофаа тизими жойлаштирилиши ҳақида хабар берилган эди.
Live
Барчаси