Туркияда Эронга қарши Patriot тизими жойлаштирилмоқда
Олам
−
16:40 2809 2 дақиқа
Туркияда ҳаво ҳудудини ҳимоя қилиш мақсадида Patriot ҳаво мудофаа тизими Малатяга жойлаштирилади. Бу ҳақда мамлакат Миллий мудофаа вазирлиги хабар қилди.
Вазирлик баёнотида келтирилишича, Туркия Қуролли кучлари мамлакат ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлашга қатъий интилаётганлиги қайд этилган.
“Ҳудудимизда юз бераётган сўнгги воқеалар фонида чегара ва ҳаво ҳудудимиз хавфсизлигини таъминлаш учун зарур чоралар кўрилмоқда, НАТО ва иттифоқчиларимиз билан маслаҳатлашувлар олиб борилмоқда. Миллий даражада қабул қилинган чораларимизга қўшимча сифатида НАТО ҳаво ва ракета мудофаа чоралари кучайтирилган”, дейилади баёнотда.
Вазирлик НАТО ва иттифоқчилар билан ҳамкорлик ва маслаҳатлашувларда воқеаларни баҳолашини билдирган.
“Ҳаво ҳудудимизни ҳимоя қилишга ёрдам бериш мақсадида Patriot тизими Малатяга жойлаштирилмоқда. Мудофаа ва хавфсизлик салоҳиятини энг юқори даражада сақлаётган мамлакатимиз НАТО ва иттифоқчиларимиз билан ҳамкорлик ва маслаҳатлашувларда воқеаларни баҳолашни, минтақавий тинчлик ва барқарорлик учун саъй-ҳаракатларни давом эттиришни режалаштирмоқда”, дейилади взирлик хабарида.
Шунингдек, баёнотда айтилишича, Туркия яхши қўшничилик ва минтақавий барқарорликни ёқлайди ва мамлакатга, ҳаво ҳудудига қарши ҳар қандай таҳдидга нисбатан барча зарур чоралар қатъий ва шубҳасиз амалга оширилади.
“Туркиянинг бу борадаги огоҳлантиришларига риоя қилиш ҳар бир томоннинг манфаатига эканлигини эслатамиз”, дейилади баёнотда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Туркия осмонида Эрондан учирилган баллистик ракета йўқ қилинганди. Шундан сўнг, Эрон Президенти Масъуд Пезешкиён қўшниларидан узр сўради ва ҳужумларни тўхтатишга ваъда берди. Туркия Ташқи ишлар вазири Ҳоқон Фидан эса Туркия осон провакацияга бериладиган мамлакат эмаслигини таъкидлаб, Эронни кескин огоҳлантирганди. Шундан сўнг эрон томондан яна бир марта Туркия томонга баллистик ракета йўналтирилганди.
Live
Барчаси