Провокацияга бериладиган давлат эмасмиз – Фидан Эронни кескин огоҳлантирди (видео)
World
−
09 March 12071 2 minutes
Жорий йилнинг 7 март куни Туркия Ташқи ишлар вазири Ҳоқон Фидан Эрондан мамлакатга йўналтирилган ракета ҳақида баёнот берди ва бу мавзуда Эронни кескин огоҳлантирди. Бу ҳақда вазир Туркий давлатлар ташкилотига аъзо мамлакатлар ТИВ вазирларининг норасмий йиғилишидан кейинги матбуот анжуманида маълум қилди.
Вазир Туркия осон провакацияга бериладиган мамлакат эмаслигини ва Эрондан ҳеч ким бундай можороларга аралашмаслигини таъкидлаган.
“Биз осонгина провокацияга бериладиган давлат эмасмиз. Ўз хавфсизлигимизни ҳимоя қилишда ҳеч қандай муаммо йўқ. Шу билан бирга, биз провокацияга берилиш ва урушнинг домига тортилиш нима эканлигини ҳам жуда яхши биламиз. Биз Эрон билан мулоқот қилдик ва айтдик-ки, агар бу ракета йўлини адаштирган бўлса, бу алоҳида масала. Лекин агар бу давом этадиган ҳодиса бўлса, у бир марта бўлади. Агар давом этадиган бўлса, бизнинг маслаҳатимиз – диққатли бўлинг ва бундай саргузаштларга Эрондан ҳеч ким аралашмасин”, дейди Фидан.
Шунингдек, у Туркия минтақада ўз принципларига содиқ кам сонли давлатлардан бири эканини айтган.
“Чунки Туркия шу вақтгача дўстона муносабатларини, барқарорлик ва тинчликни таъминлашдаги принципиал позициясини ҳар доим намоён қилиб келган. Эрон узоқ йиллардан бери санкциялар остида, турли қийинчиликларга дуч келган, аммо Туркия минтақада ўз принципларига, қоидаларига содиқ, шаффоф ва барқарор ҳаракат қилаётган кам сонли давлатлардан бири бўлиб қолган”, дейди Ҳоқон Фидан.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Эрондаги уруш фонида Туркий давлатлат ташкилотига аъзо мамлакатлар Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг норасмий йиғилиши ўтказилганди. Унда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов ҳам қатнашди.
Вазир Саидов учрашув доирасида Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған билан учрашган.
Live
All