Атом энергияси соҳасида Ҳукумат нималар қила олади?

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Президенти “Атом энергиясидан тинчлик мақсадларида фойдаланиш тўғрисида”ги қонунни имзолагани ҳақида хабар берган эдик.

Қонун билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги ваколатлари белгиланди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

•    атом энергиясидан фойдаланиш соҳасида ягона давлат сиёсати амалга оширилишини таъминлайди;

•    давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги фаолиятини мувофиқлаштиради;

•    атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги давлат дастурларини ишлаб чиқишни ва амалга оширишни ташкил этади;

•    атом энергиясидан фойдаланиш соҳасида ўз ваколатлари доирасида норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилади; 

•    ядровий қурилма ва (ёки) сақлаш пункти жойлаштириладиган жойни (ҳудудни) танлашга доир ишларни мувофиқлаштиради;

•    атом энергиясидан фойдаланиш соҳасида илмий-техникавий, инвестициявий фаолият амалга оширилишини ташкил этади;

•    атом энергиясидан фойдаланиш объектлари жойлашган ҳудудларда яшовчи ва (ёки) меҳнат фаолиятини амалга оширувчи фуқароларни ижтимоий ҳимоя қилиш юзасидан чора-тадбирлар кўради;

•    атом энергиясидан фойдаланиш соҳасида халқаро ҳамкорликни амалга оширади.

Аввалроқ, атом энергеясидан фойдаланиш объектлари тасдиқлангани ва уларнинг мулк ҳуқуқини кимдагир бериш ваколати Президентда қолдирилганини хабар қилгандик.


Мақола муаллифи

Теглар

Вазирлар Маҳкамаси атом энергияси

Баҳолаганлар

4

Рейтинг

2.6

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг