Атом энергияси объектларига мулк ҳуқуқини Президент беради

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Президенти “Атом энергиясидан тинчлик мақсадларида фойдаланиш тўғрисида”ги қонунни имзолагани ҳақида хабар берган эдик.

Қонун билан қуйидагилар атом энергиясидан фойдаланиш объектлари сифатида белгиланди:

•    ядровий қурилмалар;
•    сақлаш пунктлари;
•    ядровий материаллар;
•    радиациявий манбалар;
•    радиоактив моддалар;
•    ядровий ёқилғи;
•    ядровий реакторларнинг иссиқлик ажратувчи тўпламлари;
•    ишлатиб бўлинган ядровий ёқилғи;
•    радиоактив чиқиндилар.

Шунингдек, атом энергиясидан фойдаланиш объектларига бўлган мулк ҳуқуқи ҳам аниқлаштирилди. Жумладан, қонуннинг 6-моддасида:

“Атом энергиясидан фойдаланиш объектлари давлат мулкида ёки Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан белгиланадиган юридик шахслар мулкида бўлиши мумкин. Давлат мулкида ёки юридик шахслар мулкида бўлиши мумкин бўлган атом энергиясидан фойдаланиш объектларининг рўйхати Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланади.

Атом энергиясидан фойдаланиш объектларининг мулкдорлари ушбу объектларнинг бут сақланишини ва улардан белгиланган мақсадига мувофиқ фойдаланилишини таъминлайди.

Ўзбекистон Республикаси юридик шахсларининг ядровий материалларга, шунингдек ишлатиб бўлинган ядровий ёқилғига бўлган мулк ҳуқуқини чет давлатга ёки чет давлатнинг юридик шахсига ўтказиш тўғрисидаги битимлари Ўзбекистон Республикаси Президенти билан келишилган ҳолда тузилади.

Атом энергиясидан фойдаланиш объектларини ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган рўйхатга киритилмаган юридик шахслар мулкига ўтказиш ҳақидаги битимлар, шунингдек Ўзбекистон Республикаси юридик шахсларининг ядровий материалларга, ишлатиб бўлинган ядровий ёқилғига бўлган мулк ҳуқуқини чет давлатга ёки чет давлатнинг юридик шахсига ўтказиш ҳақида ушбу модданинг учинчи қисми талабларини бузган ҳолда тузилган битимлар ўз ўзидан ҳақиқий эмасдир, деб белгилаб қўйилди.


Мақола муаллифи

Теглар

атом энергияси

Баҳолаганлар

6

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг