Асила Мирзаёрова янги лавозимга тайинланди (видео)
Спорт
−
22 Октябрь 2024 32886 1 дақиқа
Париж-2024 Паралимпиада ўйинлари чемпиони Асила Мирзаёрова Ижтимоий ҳимоя агентлигида иш бошлайди. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ манбаси хабар берди.
Тез орада Мирзаёрованинг агентликда қандай лавозимда фаолият юритиши ҳам маълум бўлади.
Қайд этиш жоиз, мазкур ташкилотда Париж-2024 Олимпиадаси чемпиони, дзюдочи Диёра Келдиёрова ҳам Гендер тенгсизлиги ва болаларга нисбатан зўравонликка қарши курашиш бўйича махсус вакил ҳисобланади.
Маълумот учун, Асила Мирзаёрова 1999 йилда Қарши шаҳрида туғилган. У пара енгил атлетика бўйича Токио-2020 Паралимпиада ўйинлари кумуш медали соҳиби ва икки карра Жаҳон чемпионати ғолиби ҳисобланади.
Live
БарчасиСомалида самолёт Ҳинд океани қирғоғига қўнди
10 Февраль
Хитойда гуманоид робот инсонга ҳужумга қилди
10 Февраль