АҚШ Нукус воқеалари бўйича Ўзбекистон Ҳукуматига чақириқ ва ундов билан чиқди
Жамият
−
28 Ноябрь 2022
19564Америка Қўшма Штатлари Ўзбекистон Ҳукуматига ундов ва Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман)га чақириқ билан чиқди. Қўшма Штатлар Қорақалпоғистондаги воқеалар бўйича суд ишини диққат билан кузатмоқда. Бу ҳақда АҚШнинг Тошкентдаги элчихонасидан QALAMPIR.UZ’га йўлланган хабарномада айтилган.
“Америка Қўшма Штатлари июль ойида Қорақалпоғистонда содир бўлган фожиали воқеаларга алоқадорликда айбланган 22 киши устидан бугун Бухорода бошланган суд жараёнларини диққат билан кузатиб бормоқда”, дейилади хабарнома аввалида.
Шунингдек, унда АҚШ Ўзбекистон ҳукуматини ижтимоий шаффофлик бўйича ўз мажбуриятларини бажариш даъват қилган.
“Биз ҳукуматни ижтимоий шаффофлик бўйича ўз мажбуриятларини бажаришга ва хавфсизлик кучлари ходимлари Ўзбекистон қонунчилигини бузган тақдирда уларни жавобгарликка тортишга ундаймиз. Биз Омбудсман бошчилигидаги тергов комиссиясини ўз хулосаларини имкон қадар тезроқ эълон қилишга чақирамиз”, дейилади хабарномада.
Эслатиб ўтамиз, бугун, 28 ноябрь куни Бухоро вилоят судида 1-2 июль кунлари Қорақалпоғистонда содир бўлган норозилик намойишлари бўйича айбланган 22 кишига нисбатан суд ишини кўриб чиқиш бошланди.
LiveБарчаси