Нукусдаги намойишлар бўйича суд ўз ишини бошлади

Жамият

image

Бухоро вилояти судида 1−2 июль кунлари Нукусда содир бўлган тартибсизликларда қатнашганликда гумонланган 22 кишига нисбатан қўзғатилган жиноят ишини кўриб чиқиш бошланди.

Иш биринчи инстанция суди томонидан, Қорақалпоғистон Республикаси суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати судьяси Е.Абибуллаев раислигида кўрилади.

Дастлабки тергов органининг айблов хулосасига кўра, қуйидаги судланувчилар айбланмоқда:

Давлетмурод Тажимуратов;
Лола Қаллиханова;
А. Турданов;
А. Сметуллаев;
Д. Джиемуратов;
Б. Кадирбергенов;
Б. Сейтниязов;
А. Тоқимбетов;
Қ. Сейтимов;
А. Нуратдинов;
С. Медетов;
Н. Найипов;
П. Шамшетов;
Р. Бекмуратов;
С. Каипов;
Б. Генжебаев;
С. Калилаев;
П. Нурниязов;
С. Калимов;
Н. Султамуратов;
А. Темирханов;
А. Адилбеков.

Уларга Жиноят кодексининг қуйидаги моддалари билан жиноят иши қўзғатилган:

28-модда. Жиноят иштирокчиларининг турлари моддаси орқали 104-модда. Қасддан баданга оғир шикаст етказиш;

104-модда. Қасддан баданга оғир шикаст етказиш;

159-модда. Ўзбекистон Республикасининг конституциявий тузумига тажовуз қилиш;

164-модда. Босқинчилик;

167-модда. Ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш;

227-модда. Ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкаларни, автомототранспорт воситаларининг ва улар тиркамаларининг (ярим тиркамаларининг) давлат рақам белгиларини эгаллаш, нобуд қилиш, уларга шикаст етказиш ёки уларни яшириш;

243-модда. Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш;

244-модда. Оммавий тартибсизликлар;

244−1-модда. Жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибига таҳдид соладиган материалларни тайёрлаш, сақлаш, тарқатиш ёки намойиш этиш;

247-модда. Ўқотар қуролни, ўқ-дориларни, ўқотар қуролнинг асосий қисмларини, портловчи моддаларни, портлатиш воситаларини ёки портлатиш қурилмаларини қонунга хилоф равишда эгаллаш;

277-модда. Безорилик.

20 нафар судланувчига нисбатан “қамоққа олиш”, 1 нафарига “уй қамоғи” ва 1 нафарига “жамоа кафиллиги” тарзидаги эҳтиёт чоралари қўлланилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Қорақалпоғистон воқеалари

Баҳолаганлар

99

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг