Армияга чақирилувчидан 4,5 млн сўм пора олган шифокор ушланди
Жамият
−
08 Апрель 2019
5122Муддатли ҳарбий хизматни ўташ тартибини такомиллаштириш мақсадида доимий тиббий чақирув комиссияси таркибига киритилган, Навоий вилояти Болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази тиббий хизмат кўрсатиш бўлими дерматолог шифокори лавозимида ишловчи 1978-йилда туғилган Р.Р. фуқаро А.Б дан ўз хизматини ўташда ёрдам бериш мақсадида пул тама қилади.
Навоий вилояти ИИБ ЖҚБ Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, дерматолог Р.Р. вилоят Болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази Чақирилувчиларга тиббий хизмат кўрсатиш бўлими биносидаги хизмат хонасида талаб қилган 4 млн. 500минг сўм пулларни олаётган пайтда ашёвий далиллар билан ушланди.
Мазкур ҳолат юзасидан дастлабки тергов олди текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь