Арманистонда мотам эълон қилинди
Олам
−
16 Август 2022
13395Арманистонда “Сурмалу” улгуржи-чакана савдо марказида юз берган портлаш муносабати билан икки кунлик мотам эълон қилинди. Бу ҳақда маҳаллий нашрлар хабар берди.
“Арманистонда “Сурмалу” савдо марказидаги фожиа муносабати билан 17-18 август кунлари икки кунлик мотам эълон қилинди”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 14 август куни Арманистон пойтахти Еревандаги “Сурмалу” савдо марказининг пиротехника омборида кучли портлаш содир бўлди. Оқибатда камида 16 киши вафот этди. Қурбонлар орасида ёш бола ва ҳомиладор аёл ҳам бор.
Бундан ташқари, 61 нафар жабрланувчи Ереван тиббиёт муассасаларига жойлаштирилган бўлиб, улардан 13 нафари даволанишда қолмоқда, 48 нафарига ёрдам кўрсатилиб, уйига жавоб берилган.
LiveБарчаси