Арманистонда ҳарбий ҳолат ва умумий сафарбарлик эълон қилинди
Олам
−
27 Сентябрь 2020
10583Арманистон ҳукумати бугун, 27 сентябрь куни Тоғли Қорабоғда авж олган вазият муносабати билан мамлакатда ҳарбий ҳолатни жорий қилди ва умумий сафарбарликни эълон қилди. Бу ҳақда Бош вазир Никол Пашинян ўзининг Facebook саҳифасида ёзди.
"Азиз ватандошлар, энди ҳукумат қарори билан Арманистонда ҳарбий ҳолат ва умумий сафарбарлик эълон қилинди. Мен барча шахсий таркибни ҳарбий комиссарликларга келишга чақираман", деб ёзади Пашинян.
Арманистон Бош вазири, шунингдек, Озарбайжон Тоғли Қорабоғдаги вазиятни кескинлаштиришни олдиндан режалаштирган деб ҳисоблайди.
“Озарбайжоннинг яқинда қилинган тажовузкор баёнотлари, Туркия билан кенг кўламли қўшма ҳарбий машғулотлар, шунингдек, ЕХҲТни кузатишни рад этиш тажовуз олдиндан режалаштирилганлигини кўрсатмоқда, бу минтақада тинчлик ва хавфсизликка қарши кенг кўламли провокация эди”, деди у Twitter’да.
Расмий Бакуга кўра, Арманистон Қуролли Кучлари бугун, 27 сентябрь куни соат 06:00 дан бошлаб Озарбайжонга қарши кенг кўламли провокацияларни амалга оширди, бутун фронт бўйлаб Озарбайжон армиясининг позицияларини, шунингдек, олдинги чизиқ зонасида жойлашган аҳоли пунктларини ўққа тутди. Арманистон эса ҳужум Озарбайжон қуролли кучлари томонидан бошлаганини айтмоқда. Тўқнашувлар ортидан Баку расман қуролли ҳужум бошлаганини эълон қилди.
Мазкур ҳолатга нисбатан аллақачон Россия ва Туркия Ташқи ишлар вазирликлари муносабат билдирди.
Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев ҳолат бўйича халққа видеомурожаат қилди.