Арманистон собиқ Президенти Қорабоғдаги мағлубиятда Пашинянни айблади

Олам

image

Арманистоннинг собиқ Президенти Роберт Кочарян Тоғли Қорабоғда бўлган можаро пайтидаги операция муваффақиятсизликка учрашида Бош вазир Никол Пашинянни айблади. Бу ҳақда “РИА Новости” хабар бермоқда.

Унга кўра, жанговар ҳаракатларнинг дастлабки босқичида армия жанубда 14 километрлик фронтни ушлаб туриш ва янги чизиқлар яратишни уддалай олмаган. 

“Сабаби шундаки, биз Бош вазир илҳом билан гапирган ва кўпчилик шубҳали деб ҳисоблаган ҳарбий операцияни ўтказишга ҳаракат қилдик. Операция Бош вазирнинг бевосита буйруғи билан амалга оширилди ва Арманистон кучларининг урушдаги энг йирик муваффақиятсиз юриши бўлди. Ушбу операция оқибатида армия корпуси ва жанубда фаолият юритаётган Степанакерт полки мағлуб бўлди” дейди Кочарян.

Унга кўра, бундан кейин Қорабоғ томонида янги чизиқлар яратиш учун таёр жанговар бўлинмалар етарли бўлмаган.

“Кейин озарбайжонликлар бор йўғи 3-4 км юрди ва бизда 500 га яқин киши ҳалок бўлди. Аммо уруш 44-куни тўхтаб қолди, минглаб қурбонлар, 10 мингдан ортиқ ярадорлар ва ҳудудий йўқотишлардан сўнг, энг ёмон сценарийда, Тоғли Қорабоғ мақомини муҳокама қилишдан фойда йўқ”, дейди собиқ Президент.

Маълумот ўрнида Роберт Кочарян Арманистоннинг иккинчи Президенти ҳисобланади. У 1998 йилдан 2008 йилгача Президентлик қилган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 9 ноябрь куни Россия ва Озарбайжон Президентлари Владимир Путин, Илҳом Алиев ҳамда Арманистон Бош вазири Никол Пашинян Тоғли Қорабоғдаги ҳарбий ҳаракатларни тўлиқ тўхтатиш тўғрисида қўшма баёнот имзоладилар.


Мақола муаллифи

Теглар

Пашинян Роберт Кочарян

Баҳолаганлар

194

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг