“Арқадағ” “Толибон” билан ҳамкорлик қилишга тайёрлигини маълум қилди
Олам
−
02 Октябрь 2021
3721Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов Ашхободнинг “Толибон” тузган янги ҳукумат билан яқиндан ишлашга тайёрлигини эълон қилди. Бу ҳақда у ТАССга берган интервьюсида айтди.
Бердимуҳамедов Афғонистонда ҳокимият кенг миллий мулоқот асосида тинч йўл билан ўтказилишига умид билдирган.
У, шунингдек, “анъанавий қардош туркман-афғон муносабатларини мустаҳкамлаш” учун Туркманистон расмийларининг Афғонистондаги вазиятни нормаллаштиришга ёрдам бериш ниятида эканини ҳам қайд этган.
Бердимуҳамедовнинг сўзларига кўра, Туркманистон “ижобий нейтрал мақом”га таяниб, “хорижий давлатларнинг ички ишларига аралашмасдан, фақат тинчликпарвар ташқи сиёсат” олиб бормоқда.
Эслатиб ўтамиз, Туркманистоннинг Афғонистондаги элчиси Хўжа Овезов жорий йилнинг 29 сентябрь куни Қобулда “Толибон” ҳукумати Ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчиси Амир Хон Моттаки билан учрашганди. Учрашувда томонлар энергетика соҳасидаги савдо ва ҳамкорлик, хусусан, TAPI газ қувурини қуриш масалаларини муҳокама қилган.
Маълумот ўрнида, жорий йилнинг 15 август куни мамлакатда ҳокимиятни эгаллаган толиблар, 19 август куни Афғонистон Ислом Амирлигини тузди. Жорий йилнинг 6 сентябрь куни “Толибон”га бўйсунмай турган ягона вилоят – Панжшер эгаллангач, 7 сентябрь куни ҳаракат раҳбарлари муваққатни шакллантирди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь