“Арқадағ”нинг арзандаси бошлиқ делегация Тошкентга келади

Жамият

image

Туркманистон Президенти Гурбангули Бердиммуҳамедовнинг ўғли, Вазирлар Маҳкамаси раисининг ўринбосари Сердар Бердимуҳамедов бошчилигидаги делегация Ўзбекистонга келади. Бу ҳақда мамлакат Президентининг фармойиши имзоланган, деб хабар бермоқда “Дунё” агентлиги.

Туркманистон давлат ахборот агентлиги хабарига кўра, ташрифдан мақсад Туркманистон ва Ўзбекистон ўртасидаги савдо-иқтисодий, сиёсий ва дипломатик алоқаларнинг асосий йўналишлари билан боғлиқ масалаларни муҳокама қилиш, шунингдек, ишчи учрашув ва музокаралар ўтказишдан иборат.

Жорий йилнинг 14 январь куни Туркманистон раҳбари Ўзбекистон билан товар айирбошлаш ҳажмини ошириш, шунингдек, икки мамлакат хўжалик субъектлари ўртасида ўзаро манфаатли шериклик муносабатларини кенгайтириш, қўшма савдо маркази – “Туркманистон – Ўзбекистон” чегара савдо зонасини ташкил этиш ва унинг фаолиятини тартибга солиш тўғрисидаги ҳукуматлараро битимларни ратификация қилган.

Эслатиб ўтамиз, 10 январь куни Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Туркманистон Вазирлар Маҳкамаси раисининг ўринбосари, Ташқи ишлар вазири Рашид Мередов билан телефон орқали мулоқот қилганди. Суҳбат чоғида Ўзбекистон-Туркманистон стратегик шериклигининг ҳозирги ҳолати ва алоқаларни ҳар томонлама ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди. Икки давлат раҳбарлари ўртасида илгари эришилган келишувларни амалга ошириш жараёнига алоҳида эътибор қаратилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон-Туркманистон

Баҳолаганлар

480

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг