“Арқадағ” 53-китобини ёзиб тугатди
Олам
−
06 Август 2020
9733Кеча, 5 август куни Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов янги китобини ёзиб тугатди. Бу ҳақда давлат ахборот агентлиги хабар берди.
Президентнинг янги китоби “Туркманларнинг руҳий олами”, деб аталган ва миллатнинг анъаналарига бағишланган.
12 бобдан иборат китобда Бердимуҳамедов ҳаёт гўзаллиги, ердаги осудалик, фаннинг ва таълимнинг аҳамияти, соғлом ҳаёт тарзи асослари, меҳнатсеварлик, меҳмондўстлик, дўстлик ва қардошлик муносабатлари ҳақида ёзган.
Бундан ташқари, миллий мақоллар, масаллар ва ҳикматли сўзларга ҳам алоҳида эътибор берилган.
Маълумот учун, “Туркманларнинг руҳий олами” Гурбангули Бердимуҳамедовнинг 53-китоби бўлди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь