Арипов Мишустинни Бош вазирликка тасдиқлангани билан табриклади
Жамият
−
11 Май
3528Кеча, 10 май куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов Россия Федерацияси ҳукумати раиси Михаил Мишустин билан телефон орқали мулоқот ўтказди. Бу ҳақда Ўзбекистон ҳукумати порталида хабар берилди.
Суҳбат аввалида Ўзбекистон Бош вазири Михаил Мишустинни Россия ҳукумати раиси этиб қайта тасдиқлангани муносабати билан самимий табриклади.
“Давлатларимиз раҳбарлари томонидан ҳукуматларимиз олдига Ўзбекистон-Россия кенг қамровли стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада мустаҳкамлаш, шу жумладан савдо-иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш йўлида қўйилган муҳим вазифаларни яқин ҳамкорликда амалга оширишга умид билдирилди”, дейилади хабарда.
Қайд этилишича, Ўзбекистон Бош вазири россиялик мавқедошига Россия ҳукумати раиси лавозимига қайта тасдиқлангани муносабати билан табрик мактуби ҳам юборган.
Эслатиб ўтамиз, Россия ҳукумати 7 май куни мамлакат Президенти Владимир Путиннинг инаугурациясидан сўнг дарҳол истеъфога чиққанди. Владимир Путин Давлат Думасига Михаил Мишустиннинг мамлакат Бош вазири лавозимига номзодини тақдим этди. Давлат Думаси ҳам унинг номзодини маъқуллади. Мишустиннинг тайинланишини "Ягона Россия", "Янги одамлар" ва Либерал-демократик партия тўлиқ қўллаб-қувватлади, Коммунистик партия фракцияси овоз беришда бетараф қолди.
LiveБарчаси