Путин Бош вазир лавозимига Мишустин номзодини кўрсатди

Олам

image

Россия Президенти Владимир Путин Давлат Думасига Михаил Мишустиннинг мамлакат Бош вазири лавозимига номзодини тақдим этди. Бу ҳақда парламент қуйи палатаси раиси Вячеслав Володин маълум қилди.

“Президент Владимир Владимирович Путин Давлат Думасига Михаил Владимирович Мишустиннинг Бош вазир лавозимига номзоди бўйича таклиф киритди”, деб ёзган Володин ўзининг Telegram-каналида.

Бугун, 10 май куни Давлат Думаси Бош вазир номзодини муҳокама қилади.

Конституцияга кўра, Россия Федерацияси ҳукумати раиси Давлат Думаси томонидан тасдиқланади. Бош вазир тасдиқланганидан кейин бир ҳафтадан кечиктирмай Президентга федерал ижроия органларининг тузилмаси бўйича таклифлар киритади. Шунингдек, у Президентга Бош вазир ўринбосарлари ва федерал вазирлар лавозимларига номзодларни таклиф қилади.

Маълумот учун, Михаил Мишустин Вазирлар Маҳкамасини 2020 йилнинг январидан буён бошқариб келмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Россия ҳукумати 7 май куни мамлакат Президенти Владимир Путиннинг инаугурациясидан сўнг дарҳол истеъфога чиқди.


Мақола муаллифи

Теглар

Владимир Путин Михаил Мишустин

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made