Арипов Медведев билан учрашди

Олам

image

Ўзбекистон Рсепубликаси Бош вазири Абдулла Арипов Москвага сафар қилиши ва Россия Федерацияси Бош вазири Дмитрий Медведев билан учрашиши ҳақида хабар берган эдик.

Бугун, 10 июль куни Абдулла Арипов Москвада Дмитрий Медведев билан учрашди. Учрашув Ариповнинг ишчи ташрифи доирасида амалга оширилди. Бу ҳақда РФ ҳукумат порталида хабар берилди.

Медведев Абдулла Ариповни самимий кутиб олиб, сўнгги вақтларда тез-тез учрашишаётганини қайд этган.

“Сўнгги вақтларда тез-тез учрашяпмиз. Бу Ўзбекистон ва Россия алоқалари ривожланаётганидан далолат беради. Яқинда сиз мени Тошкент, Урганч ва Хивада қабул қилгандингиз”, деган Медведев.

Медведев Арипов билан минтақаларни бошқариш, давлат томонидан олиб бориладиган жараёнларнинг рақамлаштирилиши борасида Россияда қўлланилаётган ва фойда бераётган технологиялар билан танишиш учун Москвага сафар қилишига келишиб олишганини эслатиб ўтди.

Дмитрий Медведев учрашувдан фойдаланиб, РФ Президенти Владимир Путин ва ўзи номидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевга салом йўллади.

Абдулла Арипов самимий қабул учун миннатдорлик билдириб, икки давлат алоқаларида янги саҳифа очилганини таъкидлади. Шунингдек, учрашувдан фойдаланиб, Шавкат Мирзиёевнинг Владимир Путин ва Медведевга йўллаган саломини етказди.

Арипов Москва вилояти бошқарувида информацион технологияларнинг моҳирона жорий қилинганини кўргани ва янги режалар қура бошлаганини билдирди.

Эслатиб ўтамиз, Абдулла Арипов Москвага ташрифи давомида Россия Бош вазири ўринбосари Ольга Голодец билан Халқ хўжалиги ютуқлари кўргазмаси (ВДНХ) ҳудудида “Ўзбекистон” павильонини очиб беради.


Мақола муаллифи

Теглар

Абдулла Арипов Дмитрий Медведев

Баҳолаганлар

28

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг