Арипов Москвада Медведев билан учрашади. У “Ўзбекистон” павильонини очиб беради
Жамият
−
06 Июль 2019
2716Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов Москвага боради. У жорий йилнинг 10 июль куни Россия Федерацияси Бош вазири Дмитрий Медведев билан музокаралар ўтказaди. Бу ҳақда РФ ҳукумат порталида хабар берилди.
Учрашувда икки томонлама савдо-иқтисодий, инвестицион ва маданий-гуманитар ҳамкорликнинг долзарб масалалари муҳокама қилинади. 30 май куни бўлиб ўтган Россия ва Ўзбекистон ҳукумат раҳбарлари даражасидаги Қўшма комиссия биринчи йиғилишида эришилган келишувларни амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилади.
Куннинг иккинчи ярмида Абдулла Арипов Россия бош вазири ўринбосари Максим Акимов билан бирга Москва вилоятидаги Минтақавий бошқарув маркази, Федерал солиқ хизмати, шунингдек, Россиянинг Mail.ru Group IT-холдинги офисига боради.
Шундан сўнг, Ўзбекистон Бош вазири ва Россия Бош вазири ўринбосари Ольга Голодец Халқ хўжалиги ютуқлари кўргазмаси (ВДНХ) ҳудудида “Ўзбекистон” павильонини очиб беради.
Аввалроқ, Москвадаги ВДНХ кўргазмаси павильонлардан бири Ўзбекистонга муддатсиз фойдаланиш учун берилиши ҳақида хабар берган эдик.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь