Москвадаги ВДНХ павильонларидан бири Ўзбекистонга берилади

Жамият

image

Хабарингиз бор, бугун, 19 май куни Тошкент шаҳридаги Симпозиумлар саройида Москва давлат халқаро муносабатлар институти (МДХМИ) битирувчиларининг V халқаро форуми ўтказилмоқда.

Форумда Россия Федерацияси маданият вазири Владимир Мединский нутқ сўзлаб, ўтган асрнинг 50-йилларида ВДНХ ҳудудида муҳташам “Ўзбекистон” павильони барпо этилганини эслатиб ўтди. Ўша павильон меъморчилиги Тошкентдаги Алишер Навоий номидаги Давлат Академик катта театри биноси архитектурасига ўхшашиб кетиши қайд этилди.

Шунингдек вазир Москвадаги ВДНХ кўргазмаси павильонларидан бири Ўзбекистонга муддатсиз фойдаланиш учун берилишини маълум қилди.

“Бу Президентимиз Владимир Путиннинг ўзига хос рамзий ҳаракати ҳисобланади – ушбу павильон мамлакатнинг энг яхши муваффақиятларини намойиш этиш учун Ўзбекистон Республикасига муддатсиз фойдаланишга берилади”, деди Россия маданият вазири.

Владимир Мединскийнинг сўзларига кўра, павильон Россия Маданият вазирлиги томонидан қайта таъмирланган.

“Яқин вақт ичида у ер Москвада сизлар билан учрашадиган жойимизга айланади деб умид қиламан”, деб қўшимча қилди Мединский.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон-Россия МДХМИ Владимир Мединский

Баҳолаганлар

19

Рейтинг

3.3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг