Эртага Арипов Москвага сафар қилади
Жамият
−
09 Июль 2019
4290Аввалроқ, Ўзбекистон Рсепубликаси Бош вазири Абдулла Арипов Москвага бориши ва Россия Бош вазири Дмитрий Медведев билан учрашиши ҳақида хабар берган эдик.
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Бош вазир Абдулла Арипов бошчилигидаги Ўзбекистон делегациясининг Москвага ташрифи юзасидан маълумот берди.
Унда қайд этилишича, жорий йилнинг 10 июль куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов бошчилигидаги делегация Москва шаҳрига ташриф буюради.
Ташриф дастурида 30 май куни Урганч шаҳрида бўлиб ўтган Ўзбекистон-Россия Ҳукумат раҳбарлари даражасидаги қўшма комиссиянинг биринчи йиғилишида эришилган келишувларни амалга ошириш жараёнини муҳокама қилиш учун Россия Федерацияси Ҳукумати Раиси Дмитрий Медведев билан музокаралар ўтказиш кўзда тутилган.
Ўзбекистон делегацияси Халқ хўжалиги ютуқлари кўргазмаси ҳудудида “Ўзбекистон” павилони очилишида иштирок этади ҳамда қатор корхона ва ташкилотларда бўлади.