Арипов Қирғизистонда Ўзбекистон ажратган $5 млнга таъмирланаётган театрни бориб кўрди

Олам

image

Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов ва Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси раиси Ақилбек Жапаров Бобур номидаги Ўш давлат академик ўзбек мусиқали-драма театри биносини реконструкция қилиш жараёни билан танишди. Бу ҳақда Қирғизистон ҳукумати Матбуот хизмати хабар берган.

Қайд этиш керакки, Қирғизистон Республикаси Президентининг чегарадош вилоятлардаги вакиллари ва Ўзбекистоннинг чегарадош вилоятлари ҳокимлари кенгаши йиғилишида икки давлат Вазирлар Маҳкамаси ўртасида Ўзбекистон Бобур номидаги Ўш давлат академик ўзбек мусиқа ва драма театри биносини реконструкция қилиш ва жиҳозлаш бўйича ишларни амалга ошириши тўғрисида келишув имзоланган.

Уни реконструкция қилиш ишлари 2021 йил сентябрь ойида бошланган бўлиб, ишларни жорий йилнинг сентябрь ойида якунлаш режалаштирилган. Амалга оширилаётган ишларнинг тахминий қиймати 5 миллион долларни ташкил этади. Театр 500 ўринга мўлжалланган.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 1 апрель куни Абдулла Арипов амалий ташриф билан Қирғизистонга борганди. Ташриф давомида Бош вазир Қирғизистонда Ўзбекистон ажратган 3,5 млн долларга қурилган мактаб очилишида қатнашди.


Мақола муаллифи

Теглар

Абдулла Арипов

Баҳолаганлар

146

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг