Арипов Қирғизистонда Ўзбекистон берган $3,5 млнга қурилган мактабни очиб берди
Олам
−
01 Апрель 2022 11690 1 дақиқа
Бугун, 1 апрель куни Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов Қирғизистон ҳукумати раҳбари Ақилбек Жапаров билан Боткен вилоятининг Лейлек тумани Маргун қишлоғидаги мактабни очиб берди.
Икки давлат Ҳукумат раҳбарлари маросимда видеоконференция орқали иштирок этган.

Қайд этилишича, Ўзбекистон ушбу муассаса қурилишига 3,5 миллион доллар ажратган. Ўқув муассасаси 330 ўринга мўлжалланган.
“Бугунги тадбир қардошлик ришталаримиз тобора мустаҳкамланиб, ривожланиб бораётганидан далолатдир”, дейди Ақилбек Жапаров.
Аввалроқ Абдулла Арипов амалий ташриф билан Қирғизистоннинг Ўш шаҳрига боргани ҳақида хабар берган эдик.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь