Арипов Қирғизистонга борди
Жамият
−
01 Апрель 2022 9797 1 дақиқа
Бугун, 1 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов амалий ташриф билан Қирғизистон Республикасига борди. Ўш халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Қирғизистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси раиси Ақилбек Жапаров кутиб олди.

Бугун икки давлат ҳукумат раҳбарлари икки томонлама учрашув ўтказади, шунингдек, Қирғизистон Республикаси Президентининг чегарадош вилоятлардаги ваколатли вакиллари ҳамда Ўзбекистон Республикасининг чегарадош вилоятлари ҳокимлари кенгашининг тўртинчи йиғилишида иштирок этади.

Бундан ташқари, Ақилбек Жапаров ва Абдулла Арипов видеоконференцалоқа орқали Боткен вилояти, Лейлек тумани, Марғум қишлоғидаги умумтаълим мактабининг очилиш маросимида иштирок этади.

Live
БарчасиШавкат Мирзиёев Рамазон ҳайити ва Наврўз байрамини кўтаринки руҳда ўтказиш зарурлигини билдирди
18 Март
Туроператорларга жалб қилинган 1 минг хорижий турист учун 5 минг долларгача субсидия берилади
18 Март