Аргентинада солиқ хизмати тугатилди

Олам

image

Аргентина ҳукумати солиқ бюроси — Давлат даромадлари бўйича федерал идора (AFIP) тугатилиб, унинг ўрнига соддалаштирилган Даромадлар ва божхона назорати агентлиги (ARCA) ташкил этилишини эълон қилди. Бу ҳақда “Buenos Aires Times” нашри хабар берди.

Президент Хавьер Милей идораси AFIP’ни ёпиш “аргентиналикларнинг иқтисодий ва тижорий эркинлигига тўсқинлик қилаётган кераксиз бюрократияни йўқ қилиш учун зарур” деб тушунтирди.

“Ҳар бир аргентиналикка тегишли бўлган нарса фақат унга тегишли, бошқа ҳеч кимга эмас. Ҳеч бир ҳукумат бюрократига аргентиналикка ўз мулки билан нима қилиш кераклигини айтиш ҳуқуқи берилмаслиги керак”, дейди Аргентина Президенти матбуот котиби Мануэль Адорни матбуот анжуманида.

3000 дан ортиқ AFIP ходимлари аввалги ҳукумат томонидан ишдан бўшатилади. Бу йилига 6,4 миллиард песо (тахминан 6,5 миллион доллар) тежаш имконини беради.

“Янги ARCA агентлиги оддийроқ, самаралироқ, арзонроқ ва камроқ бюрократик тузилма билан ишлайди”, дейилади Президент девони хабарида.

Маълумот учун, Хавьер Милей Аргентина Президенти лавозимини 2023 йил декабрида эгаллаган. Сайлов кампанияси давомида либертариан сиёсатчи Марказий банкни ёпиш ва песодан воз кечишга ваъда берганди.


Мақола муаллифи

Теглар

солиқ Аргентина

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг