Аргентина мухолифати Марадонанинг дафн маросими сабаб Президентни судга берди

Олам

image

Аргентина муҳолифати етакчилари мамлакат Президенти Альберто Фернандес коронавирус пандемияси пайтида жорий қилинган эпидемиологик талабларни менсимай футбол афсонаси Диего Марадона билан видолашиш маросимини кенг миқёсда ташкил қилиши, Конституцияга зид эканини таъкидламоқда. Бу ҳақда “La Nacion” газетаси ёзди.

“Бирлашган республикачилар” либерал коалицияси аъзолари Ямил Санторо ва Антонио Фратамико Федерал судга даъво аризаси билан мурожаат қилишган. Улар Президент Фернандесни карантин қоидаларини бузилишига сабаб бўлган вазиятни яратишда айблаган.

Либерал коалиция аъзолари Президент мамлакат бош қонунидаги тенглик принципини бузганини иддао қилиб, бу ҳолатни қоралаган.

“Диего Марадона дафн маросимидан келиб чиқиб шуни айтиш мумкинки, бундай маросимни ўтказишда ҳар кимнинг шароитидан келиб чиқиб икки хил стандарт ўрнатилади. Агар машҳур бўлмасангиз COVID-19 профилактикаси чоралари қўлланилади, агар таниқли бўлсангиз миллионлаб одамларни Пласа-де-Майо майдони, унга ёндош кўчалар ва ҳатто, Ҳукумат уйида ҳам тўпланишини чекловчи стандартлар ишламайди”, деган коалиция етакчилари.

Эслатиб ўтамиз, аргентиналик собиқ футболчи Диего Марадона 25 ноябрь куни 60 ёшида вафот этди. Аргентина Президенти футболчининг вафоти туфайли мамлакатда 3 кунлик мотам эълон қилганди

26 ноябрь куни эса Буэнос-Айресда, футбол афсонаси Диего Марадона билан видолашиш маросимида тартибсизликлар юз берди.


Мақола муаллифи

Теглар

Аргентина Марадона

Баҳолаганлар

205

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг