Ўзбек профессионал боксчиси мағлуб бўлди
Спорт
−
06 Апрель 2019
8299Бугун Флойд Мэйвезер билан ҳамкорлик қилаётган профессионал боксчимиз Санжар Раҳмонов ўзининг навбатдаги жангини ўтказди.
Лас-Вегасда ўтказилган жангда ўзбек боксчисига америкалик Кейт Хантер рақиблик қилди. 8 раундга мўлжалланган жанг тўлиқ давом этди. Унда ўзбекистонлик боксчи очколар ҳисобига кўра имкониятни бой бериб қўйди.
Маълумот учун, Санжар Раҳмоновнинг профи рингда ўтказган жанглари сони 14 тага етди. У жангларининг 11 тасини ўз фойдасига ҳал этган (5 та нокаут). 1 та дурангга эришган. Бугун фаолиятидаги иккинчи мағлубиятини қабул қилиб олди. Хантер учун эса бугунги жанг фаолиятидаги унинчиси бўлди. У барча жангларда ғалаба қозонмоқда.