АПЛнинг энг яхши футболчиси аниқланди
Спорт
−
18 Май
4668“Манчестер Сити” вингери Филипп Фоден Англия Премьер-лигасида жорий мавсумнинг энг яхши футболчиси деб топилди. Бу ҳақда “Ман Сити”нинг расмий сайти хабар берди.
Англия Премьер-лигасининг жорий мавсумида 23 ёшли футболчи 34 та ўйинда иштирок этиб, 17 та гол урди ва 8 та голли узатмани амалга оширди.
Фоден соврин учун рақобатда Эрлинг Холанд (“Манчестер Сити”), Александр Исак (“Ньюкасл Юнайтед”), Мартин Эдегор (“Арсенал”), Коул Палмер (“Челси”), Деклан Райс (“Арсенал”), Виржил ван Дейк (“Ливерпуль”), Оли Уоткинсни (“Астон Вилла”) ортда қолдирди.
Фоденнинг клуб билан амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ёзига қадар тузилган. “Transfermarkt” порталида берилган маълумотларга кўра, футболчининг бозор қиймати 130 миллион еврони ташкил қилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 8 ёшидан “Манчестер Сити” футбол академиясида шуғулланган “Челси”нинг ҳужумкор ярим ҳимоячиси Коул Палмер Англия Премьер-лигасида жорий мавсумнинг энг яхши ёш футболчиси деб тан олинганди.
LiveБарчаси