АОКАдаги брифинг хавфсизлик учун онлайн тартибда ўтказиладиган бўлди

Жамият

image

Аввалроқ, Ўзбекистонда Ҳукумат раиси Абдулла Арипов томонидан оммавий тадбирлар, жумладан вазирлик ва идораларда мажлислар ўтказилишига нисбатан қўйилган талаблар бузилиб, бугун, 17 март куни Президент Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида ОАВ ходимлари учун Халқ таълими вазирлиги ва Мактабгача таълим вазирлиги расмийлари томонидан брифинг ўтказилаётгани ҳақида танқидий мақола эълон қилган эдик. Ушбу мақоладан сўнг тадбир бекор қилинган. 

Шунингдек, уни ўтказувчи ташкилотлар рўйхати ўзгартирилган. Брифинг Халиқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълими вазирлиги расмийлари иштирокида онлайн тарзда ўтказилиши белгиланди. 

“Бугун, 17 март соат 15:00да Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги анжуманлар залида Ўзбекистон Республикаси Халқ таълми ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлари иштирокида “Ўзбекистонда короновирус инфекциясининг тарқалиши ва унга қарши кўрилаётган чоралар бўйича таълим муассасаларида амалга оширилаётган ишлар" мавзусида бўлиб ўтадиган тадбир Youtube канали ва Агентликнинг фейсбукдаги саҳифаси орқали онлайн режимда ўтказилади.

Брифинг Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг оммавий тадбир ва йиғилишларни бекор қилиш тўғрисидаги кўрсатмасига асосан, хафвсизлик нуқтаи назаридан онлайн тартибда ўтказилиши белгиланди”, дейилади АОКА хабарида. 


Мақола муаллифи

Теглар

АОКА

Баҳолаганлар

26

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг