Антарктидада ноёб ҳодиса рўй берди
Бу қизиқ
−
17:38 5493 1 дақиқа
Антарктида осмонида ҳалқасимон тўлиқ қуёш тутилиши содир бўлди. Бу ҳақда Арктика ва Антарктика тадқиқот институти матбуот хизмати хабар берди.
Маълум бўлишича, жорий йилнинг 17 февраль куни Жанубий ярим шарда ноёб ҳалқасимон тўлиқ қуёш тутилиши ҳолати кузатилган. Тўлиқ тутилиш босқичи икки дақиқадан сал кўпроқ давом этган ва ҳодисанинг умумий давомийлиги тахминан тўрт ярим соатни ташкил этган. Ушбу ноёб астрономик ҳодисани Арктика ва Антарктика тадқиқот институти олимлари расмга олган.
“Тўлиқ қуёш тутилиши Ой Ерга нисбатан етарлича узоқда бўлса ва Қуёшни тўлиқ ёполмаса, узук шаклида кўринади. Бундай ҳолатда Қуёшнинг ёрқин узук шаклида қирраси кўринади. Бу жуда ҳайратланарли кўринади. Аммо шундай тутилишда Қуёш тожини ёки унинг атрофидаги юлдузларни кўришнинг иложи йўқ. Астрономлари олдинроқ айтганидек, тутилишни фақат ўша ердан кўриш мумкин эди. Антарктидадаги “Мирний” станциясида уни фақат бир нечта одам кузата олган”, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Эрондаги Ҳормуз бўғозидаги орол соҳили ва денгиз суви ёмғир ёғиши ортидан қизил тусга киргани ҳақида хабар берилганди.
Live
Барчаси