Испаниялик скейтбордчи қуёш тутилиши вақтида ноодатий трюк бажарди (видео)
Спорт
−
16:14 394 1 дақиқа
Испаниялик олимпиада скейтбордчиси ва блогер Денни Леон кеча, 12 август куни тўлиқ қуёш тутилиши вақтида ноодатий трюк бажарди. Бу ҳақда спортчи ўзининг Instagram саҳифасида маълум қилди.
Леон тармоқларга жойлаган видеода спортчининг силуети Ой Қуёшни тўлиқ тўсиб турган пайтда, атрофида оловли тож ҳосил бўлган қоронғи диск фонида сакраш вақтида қотиб қолгани акс этган. Ушбу видео аллақачон қарийб 50 миллион марта томоша қилинган.
RTVE Испания Миллий География Институти маълумотларига таяниб хабар беришича, Пиреней ярим оролида тўлиқ қуёш тутилиши охирги марта 1912 йилда кузатилган.
Маълумот учун, 31 ёшли Денни Леон Мадрид яқинидаги Мостолес шаҳрида туғилган профессионал скейтбордчи. У икки марта Олимпиада ўйинларида иштирок этган: Токио-2020 да эркаклар ўртасидаги парк дастурида 9-ўринни, Париж-2024 да эса 20-ўринни эгаллаган.
Live
Барчаси