Ангрен шаҳар прокурори лавозимидан озод этилди
Жамият
−
20 Июнь
9271Тошкент вилояти Ангрен шаҳар прокурори Улуғбек Хабилжонович Хабилжонов янги лавозимга тайинланиши муносабати билан эгаллаб турган лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда Ангрен шаҳар ҳокимлиги хабар берди.
Келтирилишича, Улуғбек Хабилжонов эндиликда Тошкент шаҳар Чилонзор тумани прокурори лавозимида иш бошлайди.
Чилонзор тумани прокурори сифатида 2022 йил августидан буён Жаҳонгир Муродов фаолият юритиб келаётган эди.
Маълумот учун, 2023 йилнинг 20 январь куни Улуғбек Хабилжонов Ангрен шаҳридаги 22-сонли мактаб ўқитувчиларини мактаб ҳудудини тозалашга жалб қилганди. Ўшанда Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова ҳолат юзасидан муносабат билдириб, ҳолат Бош прокуратура назоратига олинганини маълум қилганди. Тошкент вилояти прокуратураси эса Ангрен шаҳар прокурори Хабилжоновнинг фаолиятда йўл қўйган хато ва камчиликлари учун интизомий жазога тортилганини билдирди.
Шундан сўнг Улуғбек Хабилжонов муҳокамаларга сабаб бўлган ҳолат юзасидан мажбурий меҳнатга жалб қилинган ўқитувчилардан узр сўраб, видеомурожаат йўллаган. У ўқитувчиларни қор курашга чақирмаганини, аксинча, мактаб маъмуриятига ҳолатни бартараф этиш учун масъул ходимларни жалб қилишни сўраганини рўкач қилганди.
LiveБарчаси