Англия МТЖ собиқ футболчиси ҳибсга олинди

Спорт

image

2010 йилларда Англия терма жамоаси шарафини ҳимоя қилган собиқ Премьер-лига футболчиси жорий йилнинг 30 ноябрь куни кечқурун Лондоннинг Станстед аэропортида парвозга чиқишга уринаётганда Чегара қўшинлари томонидан ҳибсга олинди. Бу ҳақда “The Standart” нашри хабар берди.

Эссекс полицияси маълум қилишича, тергов футболчининг собиқ турмуш ўртоғи бир неча ҳафта олдин уни муносабатлари давомида зўрлашга уринганлиги ҳақида шикоят қилгани ортидан бошланган. Офицерлар футболчининг жойлашуви ҳақида огоҳлантирилган ва уни ҳибсга олиш учун Станстедга етиб келган.

Юридик сабабларга кўра футболчининг исми ошкор қилинмаган. У маҳаллий полиция бўлимига олиб борилиб, бармоқ изи, DNK намунаси олинган. Бир кеча давомида камерада сақланган футболчи кейинги терговгача гаров эвазига қўйиб юборилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ собиқ “Формула-1” ҳайдовчиси Адриан Сутил халқаро полициянинг мувофиқлаштирилган операцияси давомида фирибгарлик ва пул ўғирлашда айбланиб, ҳибсга олинган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Англия ҳибсга олинди Премьер-лига

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг