Андижондан пойтахтга қараб юрган поезд йўлда тўхтаб қолди
Жамият
−
02 январ 2020 9958 1 дақиқа
Бугун, 2 январь куни Андижон-Тошкент йўналишида йўлга чиққан поезд орадан тахминан 10-15 дақиқа ўтиб, соат 16:20 ларда тўхтаб қолди. Бу ҳақда -QALAMPIR.UZ манбаси хабар берди.
Ҳолат юзасидан йўловчиларга аниқ тушунтириш берилмаган. Поезд деярли 1,5 соат бир жойда турганидан кейин соат 17:30 ларда ҳаракатлана бошлаган.

Поезд тўхташига электр энергияси узилгани ёки электровоз бузилгани сабаб бўлиши мумкин.
Мазкур ҳолат юзасидан расмий идоралар, хусусан, “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ ҳозирча ҳеч бир маълумот бермади.
Live
Барчаси