Андижондаги йирик савдо мажмуасида ёнғин юз берди

3-саҳифа

image
0:00
0:00
download

Бугун, 25 май куни Андижон шаҳар Чўлпон шох кўчасида жойлашган “Ўзбегим” савдо мажмуасининг том қисмида ёнғин содир бўлди. Ёнғин тўғрисида вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармасига соат 12:00 да хабар келиб тушган. 

Шунга кўра, Андижон вилояти ФВБ ёнғин-қутқарувчилари соат 12:02 да воқеа жойига етиб бориб, соат 12:45 да ёнғин тўлиқ ўчирилган. Ёнғин натижасида бино том ва шифт қисмининг 30 кв м майдони зарарланган.

ФВВ ёнғин-қутқарувчилари томонидан мажмуа биносида бўлган барча фуқаролар ўз вақтида тезкорлик билан эвакуация қилинганлиги сабаб жабрланган ва ҳалок бўлганлар йўқ. 

Воқеа жойига вилоят ФВБ ҳамда тегишли ташкилотлар раҳбарияти етиб боришган. Вазият оқибатларини бартараф этишга 9 та ёнғин-қутқарув экипажи ва 1 та автонарвон жалб этилган. 

Эслатиб ўтамиз, ёнғин оқибатида тан жароҳати олган ва халок бўлганлар йўқ. Ҳозирда ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

ёнғин Андижон

Баҳолаганлар

125

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг