Андижондаги масжидда портлаш бўлди

3-саҳифа

image

Бугун, 31 март куни Андижон вилояти Избоскан туманида жойлашган масжидда газ портлади. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди. 

Билдирилишича, соат 12:19 да “Мирзо Улуғбек” МФЙ ҳудудида жойлашган “Аҳмадали ҳожи” жоме масжидида ҳаво-газ аралашмасининг чақнаши содир бўлгани ҳақида Андижон вилояти ФВБга хабар келиб тушган. 

Хабарга асосан, вилоят ФВБ раҳбарияти ва масъуллар ҳодиса жойига етиб борган, вазият тўлиқ назоратга олинган.

Дастлабки маълумотларга кўра, ҳодиса оқибатида 6 нафар фуқаро тан жароҳати олган.

ФВВ ҳолат юзасидан қўшимча маълумотлар тақдим этилишини билдирди.

Вилоят ҳокимлигининг маълум қилишича, портлаш оқибатида таҳоратхона биноси қулаган. Ҳодиса содир бўлган жойга вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов бошчилигида барча мутасадди масъуллар етиб борган, ҳозирда вазият тўлиқ назоратга олинган.

Эслатиб ўтамиз, 12 март куни Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида жойлашган кўп қаватли уйларнинг бирида газ-ҳаво аралашмасининг чақнаши содир бўлган ва бунинг ортидан ёнғин чиққанди. 27 март куни эса Тошкент вилоятининг Тошкент туманидаги 5 қаватли унинг 2-қаватида жойлашган хонадонда тўпланиб қолган табиий газнинг чақнаши оқибатида портлаш содир бўлди


Мақола муаллифи

Теглар

масжид Андижон газ портлаши

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг